HTTP протоколида сўров ва жавоблар
Фароз қилайлик, фойдаланувчи браузерда бирор сайтнинг бирор саҳифасини очишни истайди. Бунинг учун фойдаланувчи ё бирор ҳавола буйлаб ўтади ёки URL манзилини браузернинг манзил саҳифасига киритади. Бунда икки усул ҳам техник жиҳатдан эквивалентдир.
Шундан сўнг браузер серверга сўров (request) юборади, унда сервердан кўрсатилган URL буйича саҳифани топширишини сўрайди. Сервер браузернинг сўровини қабул қилиб, жавоб (response) тузади ва уни браузерга қайтаради.
Сўров ва жавоб махсус тарзда расмланган оддий сатрлардан иборат. Ушбу сатрларни расмлаш қоидаларини HTTP протоколи тартибга солади.
Демак, мижоз ва сервернинг ҳамма алокаси пинг-понг ўйинидаги кабичкалар каби хабарлар алмашинувига олиб келади.
Бунда сўровни бошлаш мажбурийдир. Яъни сервер ҳар доим браузернинг сўровига жавоб юборади. Сервернинг ўзи браузерга бирон нарса юборгани, браузернинг олдинги сўровисиз бўлиши мумкин эмас.