RUP методологияси
RUP методологияси (Rational Unified Process, Рационал унифицирланган жараён) интернетда joylashgan қидирув тизимига эга билимлар базасидан иборат. RUP методологияси Rational Software компанияси томонидан яратилган.
RUP методологияси куйидаги принсиплар асосида ишлайди:
- Хавф-хатарларни эрта аниклаш ва ишлаб чиқариш тугагунича уларни доимий равишда бартараф этиш.
- Ишлаб чиқарилаёттан маҳсулотга талаб қилинадиган буюртмачи талабларига тўлиқ эътибор қаратиш.
- Лойиха вазифлари ва уни амалга ошириш усулларига ўзгартиришлар киритишга доимий тайёргарлик.
- Лойиха устида ишлашда компонентли архитектурадан фойдаланиш.
- Лойиханинг барча ишлаб чиқариш боскичларида сифатни назорат қилиш.
- Лойиха устидаги иш жамланган гуруҳда олиб борилади, унда асосий рол архитекторларга тегишли.
RUP методологиясидан фойдаланилган лойиха устидаги иш куйидаги боскичларни ўз ичига олади:
- Бошланғич боскич (Inception), унда лойиха концепцияси шакллантирилади, унинг иқтисодий асосланиши баҳоланади, хавф-хатарлар аникланади, прецедентлар модели яратилади.
- Аниклаш (Elaboration). Ушбу боскичда келажакдаги маҳсулот таҳлил қилинади ва унинг барча тафсилотлари ҳужжатлаштирилади, лойиха архитектураси лойиҳаланади ва синанади, иш вактl ва хажми аникланади, шунгингдек, имкониятлар доирасида асосий хавф-хатарлар камайтирилади.
- Куриш (Construction), унда маҳсулотнинг асосий ишлаб чиқишли қисми амалга оширилади. Куриш боскичи тугаганидан сўнг тизимнинг биринчи ташқи релизи амалга оширилади ва бошланғич функционал тайёргарлик даражаси белгиланади.
- Жорий этиш (Transition). Ушбу боскичда аллақачон яратилган маҳсулот синовлардан ўтганидан сўнг буюртмачига топширилади. Агар буюртмачи олинган натижалардан қониқмаса, маҳсулот яна юкорида келтирилган барча боскичларни ўз ичига олган циклини такрорлайди.
Шунингдек ку́ринг
-
RADконцепцияси,
у аникланмаган талаблар асосида маҳсулот ишлаб чиқиш учун қўлланилади -
PMBOKметодологияси,
у лойиха олиб боришда структуралаштан ёндашиш учун қўлланилади -
Cobitметодологияси,
у IT аудити ва бошқаруви сохасида стандартлар ишлаб чиқиш учун қўлланилади -
ITILтавсиялари,
улар ITни бизнес-стратегияси билан узвийлаштириш учун стандартларни белгилайди