Redux библиотекаси
Ушбу ўқув қўлланмада биз жуда фойдали ва қимматли JavaScript библиотекаси
Redux билан танишамиз. Библиотека номи reduce функцияси номи ва
Flux
архитектураси номларидан келиб чиққан бўлиб, унинг асосида React даги
иловалар учун бир йўналишли маълумотлар оқими ишлатилади.
Авваламбор, Redux - бу илова маълумотлари ҳолатининг олдиндан айтиб бериладиган
контейнери ёки сақловчисидир. Биз React ўқув қўлланмасини ўрганишда ҳолат ёки
стейт (state)
тушунчаси билан тушганиз. Redux ёрдамида клиент, сервер
ёки мобил иловаларни яратиш мумкин, улар олдиндан айтиб берилганидек ишлайди,
осон масштабланади ва тестирланади.
Redux ни яна нима жозиба қилади? У бизга глобал илова ҳолатини бошқаришга ёрдам беради. Redux да ишлатиладиган асбоб-ускуналар ва усуллар, қаерда, нима сабабдан ва қандай усулда стейт ўзгарганини, шунингдек, ўзгартиришлар вактида илова мантиқи ўзини қандай туташини тушунишни осонлаштиради.
Redux - мустақил библиотека, лекин уни React, Angular, Vue каби оммабоп фреймворклар ҳамда тоза JavaScript билан бирга ишлатиш мумкин. Олдинга ўтиб, айтайманки, бизнинг ўқув қўлланмада биз уни React билан бирга ишлатамиз.
Ушбу асбобнинг муҳимлигига қарамай, илова яратишда уни қўллаш заруратини оқилоба баҳолаш керак. Сизга Redux керак бўлади, агар сизда турли қисмларда зарур бўлган кўп миқдорда стейтлар бўлса, ёки стейтлар жуда тез-тез ўзгарса, ёки стейтларни янгилаш учун жуда мураккаб мантиқ бўлса.