Angularда компонентнинг ҳаёт цикли
Ҳар бир компонент ҳаёт циклига эга, у Angular компонент класс объектини яратиши ва унинг болалар курнинишлири билан бирга компонентнинг курнинишини кўрсатиши билан бошланади.
Ҳаёт цикли ўзгаришлар аниқланганда давом этади, чунки Angular маълумотлар билан богланган хусусиятлар қачон ўзгарганини текшириб, зарурат бўлганда курниниш ва компонент инстанциини янгилайди.
Ҳаёт цикли Angular компонент инстанциини йўқ қилиши ва унинг рендер қилинган шаблонини DOMдан ўчириши билан тугайди.
Angular фреймворкида махсус методлар мавжуд, улар ёрдамида компонент бошқа ҳаёт цикли босқичига ўтган дақиқани қулоқлаб қолиш мумкин. Бу методлар хуклар деб аталади.
Ҳаёт цикли воқеаси юз берганда хуклар автоматик тартибда чақирилади. Кейинги дарсларда биз қандай хуклар мавжудлиги ва улардан қандай фойдаланишни кўриб чиқамиз.