JavaScript да setInterval функцияси билан ишлашнинг асослари
Ушбу дарсда биз JavaScript да таймерлар билан ишлашни ўрганамиз. Таймерлар билан танишганингиздан сўнг, сиз саҳифада белгиланган вақт оралиғидан кейин қандайдир амалларни авоматик бажара оласиз. Масалан, расмлар ҳар бир сонияда алмашинадиган расм слайдерини ясаш мумкин бўлади.
JavaScript да таймерлар билан ишлаш учун
функцияси setInterval ишлатилади, у
белгиланган кодни белгиланган вақт оралиқларида
бажаради.
Бу функция қуйидаги тарзда ишлайди: биринчи параметр сифатида у функциянинг бошланғич кодини қабул қилади, иккинчи параметр сифатида эса - шу функция автоматik равишда чақириладиган вақт оралиғи. Иккинчи параметр миллисекундларда белгиланади (1000 миллисекунда = 1 сония).
Келинг, функциянинг ишлашини бирор мисолда ўрганамиз. Масалан, ҳар бир сонияда консолга қандайдир чиқарувчи код ёзайлик.
Бошлаш учун, консолга қандайдир чиқарувчи функция ясаймиз:
function timer() {
console.log('!');
}
Энди setInterval ёрдамида
ясаган функциямизни ҳар сонияда бажарилишини таъминлаймиз:
setInterval(timer, 1000);
function timer() {
console.log('!');
}
Алоҳида функция яратиш шарт эмас
- биринчи параметрга setInterval
номсиз функцияни ўтказа оласиз, мана бу қандай:
setInterval(function() {
console.log('!');
}, 1000);
Ҳар 3
сонияда консолга қандайдир чиқарувчи таймерни ишга туширинг.