JavaScript да цикл орқали объектларни тўлдириш
Объектларни ҳам цикллар орқали маълумотлар билан тўлдириш мумкин. Келинг, мисоллар билан кўрамиз. Бизда икки массив бор деб фарз қилайлик:
let keys = ['a', 'b', 'c', 'd', 'e'];
let values = [1, 2, 3, 4, 5];
Келинг, улардан фойдаланиб, объект яратайлик, бу объект учун калитларни биринчи массидан, қийматларни эса иккинчи массидан оламиз. Буни амалга опириш учун цикл ишга тушириб, цикл ичида бизнинг объектимизни шакллантирамиз:
let obj = {};
for (let i = 0; i <= 4; i++) {
let key = keys[i];
let value = values[i];
obj[key] = value;
}
console.log(obj);
Калит ва қиймат учун ўзгаррувчиларни киритиш шарт эмас, шундай қилиб ҳам бажариш мумкин:
let obj = {};
for (let i = 0; i <= 4; i++) {
obj[keys[i]] = values[i];
}
console.log(obj);
Икки массив берилган: биринчиси ҳафта куни номлари билан, иккинчиси эса уларнинг тартиб рақамлари билан:
let arr1 = ['a', 'b', 'c', 'd', 'e'];
let arr2 = [1, 2, 3, 4, 5];
Цикл ёрдамида объект яратинг, унинг калитлари кун номлари, қийматлари эша уларнинг рақамлари бўлсин.
Объект берилган:
let obj = {a: 1, b: 2, c: 3, d: 4, e: 5};
Бу объектни цикл орқали айлантиринг ва жуфт сонлар бўлган элементларни янги объектга ёзинг.
Объект берилган:
let obj = {a: 1, b: 2, c: 3, d: 4, e: 5};
Бу объектни цикл орқали айлантиринг ва янги объект яранг, унда эски объектнинг элементлари калитларга, эски объектнинг калитлари эса қийматларга айлансин.