Бир нечта let бир ўзгарувчи учун
Бир хил ўзгарувчини бир нечта марта
let билан эълон қилиб бўлмайди. Масалан, куйидаги
код хатоликка сабаб бўлади:
let a = 1;
alert(a);
let a = 2;
alert(a);
Бу ерда муаммони ечишнинг икки варианти мавжуд. Шундай қилиб, икки хил ўзгарувчини киритиш мумкин:
let a = 1;
alert(a);
let b = 2;
alert(b);
Ёки аввал a ўзгарувчисини эълон қилиб,
сўнгра унга амаллар бажариш мумкин:
let a;
a = 1;
alert(a);
a = 2;
alert(a);