Узгармаларнинг қийматларини ўзгартириш
Фароз қилайлик, бизда бирор қиймат белгиланган узгарма бор. Кейин биз яна таъинлов амалини бажариб, узгармага бошқа қийматни белгилашимиз мумкин:
let a; // узгармани эълон қиламиз
a = 1; // унга 1 қийматини ёзамиз
alert(a); // 1 ни чиқаради
a = 2; // энди 1 қийматини ўрнига 2 қийматини ёзамиз
alert(a); // 2 ни чиқаради
Яъни, узгарманинг қиймати унга қаттиқ богланган нарса эмас. Биз узгармага эркин равишда маълум маълумотларни ёза оламиз, уни ўқий оламиз, кейин яна бошқа нарсаларни ёза оламиз - ва ҳоказо.
a узгармасини яратинг. Унга
10 қийматини ёзинг, уни экранга чиқаринг.
Кейин унга 20 қийматини ёзинг,
уни экранга чиқаринг.