JavaScript да ООПда объектлар хоссалари
Келинг энди объектлар хоссалари
билан ишлашни ўрганамиз. Хоссалар
объектга баъзи маълумотларни
ёзишга, сўнгра уларни ундан
ўқишга имкон беради. Келинг
мисол билан кўрамиз.
Фарз қилайлик, бизда олдинги
дарсдаги User синфи объекти
бор:
let user = new User;
Келинг баъзи маълумотларни объектимиз хоссаларига ёзайлик:
user.name = 'john';
user.surn = 'smit';
Энди бу хоссаларни ўқаймиз:
console.log(user.name);
console.log(user.surn);
Employee синфи объектига
name, age ва
salary хоссаларини ёзинг.
Ёзилган хоссалардан маълумот олиб, уларни экранга чиқаринг.