⊗pyPmExcInr 74 of 129 menu

Pythonдаги истисноларга кириш

Ущбу бўлимда Pythonдаги истиснолар ўрганилади. Бошлаш учун аввало улар нимадан иборат эканини тушуниб олиш керак.

Қандайдир бир дастурни ёзганда, ишлаб чиқарувчи барча қўлланилаёттан дастурий-техник механизмлар ўз вактида ишлашини назарда тутади.

Бирок, бу ҳамиша шундай бўлавермайди. Тармоқ орқали маълумот узатилганда, алоқа уззилиб маълумотлар бизга нотўғри кўринишда келади, ёки умуман келмайди. Файлни ёзганда, қatti дискда биз учун ажратилган жой тугагани маълум булиб, файл ёзилмай қолади. Файлни ўқиганда, бундай файл мавжуд эмаслиги ва ўқиш учун бирон нарса йўқлиги маълум булади. Принтерда маълумот босилганда, принтер ва компьютерни туташтирувчи кабель уззилиб қолади.

Тавсифланган барча вазиятларнинг умулдий моҳияти шундан иборатки: маълум бир узлиш юз беради, бу эса режалаштирилган амалиётни тугатишнинг имконсизлигига ёки маъносизлигига олиб келади.

Шунингдек, узлиш бўлмаган вазиятлар ҳам бўлади. Масалан, сиз фойдаланувчидан унинг emailини сўрайсиз ва у emailни нотўғри форматда киритади. Тушунарлики, бизнинг дастуримиз emailни қайта ишлай олмайди, чунки у тўғри эмас. Аммо, шу билан бирга бу - истисно ҳолат эмас. Бизнинг дастуримиз ўзи вазиятни тузата олади: у хато хабарини чиқаради ва фойдаланувчи ўз киритишни такрорайди.

Аслида, узлиш ва узлиш бўлмаган орасидаги фарқ ожиза. Бир дастур истисно ҳолат сифатида қараладиган воқеани, бошқа бир дастур ўзи енг оладиган бирор хато сифатида қараши мумкин.

Бу ердаги мезон куйидагича: агар муаммо юз белганда сизнинг дастурингиз ўзи мўлжалланган ишни бажаришни давом эттира олса, бу истисно ҳолат эмас, агар давом эттира олмаса - ҳа, бу истиснодир.

Масалан, бизда фойдаланувчидан emailни сўрайдиган дастур бор. Агар фойдаланувчи emailни нотўғри форматда киритса - бу узлиш эмас. Бу кутілган муаммо ва бизнинг дастуримиз фойдаланувчидан emailни у тўғри киритгунча қанча марта сўрашни давом эттиради.

Фарз қилайлик, бизнинг emailни сўрайдиган дастуримиз, шунга ўхшаш, бу тўғри emailни интернет орқали жўнатиши керк. Бу пайтда, интернет ишламокда эмас. Мана бу аллақачон муаммо: агар интернет ишламаса, дастур интернет орқали маълумотларни жўната олмайди. Дастур, шу билан бирга, ўз ишини давом эттира олади: у муаммо ҳақида маълумот чиқара олади, жўнатиш урунишини маълум вақт ўтгач такрорайди ва ҳоказо. Аммо бу ҳаракатлар айни дастур мўлжалланган асосий иш - email жўнатишни бажара олмагани сабабли, умумэн режалаштирилган иш бўлавермайди.

Шу сабабдан, қандай хатти-ҳаракат оддий ҳисобланиши, қайси бири истисно ҳисобланиши кўпинча дастурчи олдида турган вазифаларга боғлиқ бўлади.

Ўзбек
AfrikaansAzərbaycanБългарскиবাংলাБеларускаяČeštinaDanskDeutschΕλληνικάEnglishEspañolEestiSuomiFrançaisहिन्दीMagyarՀայերենIndonesiaItaliano日本語ქართულიҚазақ한국어КыргызчаLietuviųLatviešuМакедонскиMelayuမြန်မာNederlandsNorskPolskiPortuguêsRomânăРусскийසිංහලSlovenčinaSlovenščinaShqipСрпскиSrpskiSvenskaKiswahiliТоҷикӣไทยTürkmenTürkçeOʻzbekTiếng Việt
Биз веб-сайт ишлаши, таҳлил қилиш ва персоналлаштириш учун кукидан фойдаланамиз. Маълумотларни қайта ишлаш Махфийлик сиёсатига мувофиқ амалга оширилади.
ҳаммасини қабул қилиш мослаштириш рад этиш