CSS да флекс блоклардаги асосий ва кўндаланг ўқлар
Флексбокслар ҳақида икки терминда гапириш мумкин: биринчи - қатор ёки устун, иккинчи - ўқлар терминларида. Биз қатор ва устунлар билан аллақачон тушундик, энди ўқлар билан тушунайлик. Элементларни горизонтал ёки вертикал йўналтириш учун ўқларни тушуниш зарур.
Флекс элементлар билан ишлашда ҳар доим асосий
ўқ ва кўндаланг ўқ мавжуд. Биз элементларни
асосий ўқ бўйича ва асосий ўқ кўндаланги
бўйича йўналтиришимиз мумкин. Асосий ўқ 4
йўналишта эга бўлиши мумкин: чапдан ўнгга, ўнгдан
чапга, тепадан пастга ва пастдан тепага.
Кўндаланг ўқнинг йўналиши асосий ўқнинг йўналишига боглик: агар асосий ўқ горизонтал бўлса, кўндаланг ўқ тепадан пастга йўналган, агар асосий ўқ вертикал бўлса, кўндаланг ўқ чапдан ўнгга йўналган. Кўндаланг ўқнинг бошқа йўналишлари бўлмайди.
Асосий ўқнинг йўналиши flex-direction
хусусияти билан тартибга солинади. Агар бу
хусусият row қийматга эга бўлса - асосий
ўқ чапдан ўнгга йўналган, агар row-reverse
қиймати бўлса, у ҳолда ўнгдан чапга. column
қиймати ўқни тепадан пастга йўналтиради, ва column-reverse
қиймати - пастдан тепага.
Асосий ўқ горизонтал деб фараз қилайлик. Кўндаланг ўқ қай тарафга йўналган бўлур?
Асосий ўқ вертикал деб фараз қилайлик. Кўндаланг ўқ қай тарафга йўналган бўлур?
Кўндаланг ўқ ўнгга йўналган деб фараз қилайлик. Бундай ҳолда асосий ўқ қай тарафга йўналган бўлиши мумкин?
Кўндаланг ўқ пастга йўналган деб фараз қилайлик. Бундай ҳолда асосий ўқ қай тарафга йўналган бўлиши мумкин?
Кўндаланг ўқ ўнгдан чапга йўналган бўлиши мумкинми?
Кўндаланг ўқ пастдан тепага йўналган бўлиши мумкинми?
flex-direction хусусияти row
қийматга эга деб фараз қилайлик. Асосий ўқ
қай тарафга йўналган бўлур? Кўндаланг ўқ
қай тарафга йўналган бўлур?
flex-direction хусусияти column
қийматга эга деб фараз қилайлик. Асосий ўқ
қай тарафга йўналган бўлур? Кўндаланг ўқ
қай тарафга йўналган бўлур?
flex-direction хусусияти row-reverse
қийматга эга деб фараз қилайлик. Асосий ўқ
қай тарафга йўналган бўлур? Кўндаланг ўқ
қай тарафга йўналган бўлур?
flex-direction хусусияти column-reverse
қийматга эга деб фараз қилайлик. Асосий ўқ
қай тарафга йўналган бўлур? Кўндаланг ўқ
қай тарафга йўналган бўлур?