CSSда line-height-нинг ўлчов бирликсиз қиймати
line-height хоссасининг қиймати ҳар доим
бирор ўлчов бирликларидаги сон бўлиши шарт эмас.
Жуда оддий сон ёки каср ҳам ёзиш мумкин. Бунда
line-height-нинг ҳақиқий қийматини
топиш учун уни font-size хоссасининг
қийматига кўпайтириш керак бўлади.
Мисол учун, font-size 10px га,
line-height эса 1.5 га тенг.
Бунда line-height-нинг ҳақиқий қиймати
бўлади. Ва,
матн сатрлари орасидаги кўринувчи оқ бўшлиқ
10px * 1.5 = 15px5px бўлади: .
15px - 10px
= 5px
line-height-ни шундай усулда
беришнинг афзаллиги шундаки, шрифт
ҳажми ўзгарганида сатрлар ораси
интервал ҳам автоматик ўзгариб туради.
Юқорида тавсилланганларни мисолда кўрамиз:
<p>
some long text
</p>
p {
font-size: 20px;
line-height: 1.5;
text-align: justify;
width: 400px;
}
:
Абзацлар учун шрифт ҳажми 30px деб ҳисоблансин.
line-height хоссасини абзацлар орасидаги
кўринувчи оқ бўшлиқ 15px бўладиган қилиб
беринг. Бунинг учун ўлчов бирликсиз line-height
кийматидан фойдаланинг.