CSS тили билан ишлашнинг асослари
Биз сиз билан HTML тилининг асосий тегларини ўргандик ва энди чиройли қилиш вақти келди. Матн рангни, унинг ўлчамини, фонни ва бошқа кўп нарсаларни ўзгартириш имконияти бўлгани яхши бўларди. Бу CSS тили ёрдамида бажарилади.
Одатда, CSS буйруқлари (стиллар) алохида файлда сақланади, у ўзига хос тег ёрдамида сайтимизнинг барча HTML саҳифаларига уланади.
Бундай ёндашувнинг афзаллиги шундаки, CSS файли битта, HTML файлларининг сони эҳтиёжга қараб ҳох мингта бўлиши мумкин. Агар биз CSS файлининг бир жойида ўзгартириш киритсак, масалан, барча абзацларни қизил рангга бўёсак, бу ўзгартиришлар бизнинг CSS файли уланган барча мингта HTML саҳифада амалга оширилади. Жуда қулай ва тез.
Стиллар билан файл .css кенгайтмасига эга бўлиши керак.
Бундай файлни HTML саҳифага улаш учун,
head тегида куйидаги конструкцияни
ёзиш керак:
<link rel="stylesheet" href="fileName.css">
Куйидаги мисолда бизнинг HTML файлимизга
styles.css файли уланмоқда:
<!DOCTYPE html>
<html>
<head>
<meta charset="utf-8">
<title>This is the title</title>
<link rel="stylesheet" href="styles.css">
</head>
<body>
<p>
This is a paragraph with text.
</p>
</body>
</html>
styles.css файлини яратинг ва уни барча
саҳифаларингизга уланг.