Angular лойиха иш папкасининг тузилиши
Келинг энди src папкасининг тузилишини
бир кўриб чиқайлик, у ерда асосий иш олиб
борилади. Мана керакли бўлган папка ва
файлларимиз (қолганлари хизмат ва ҳозирча
кермайди):
- /src/
- /app/
- /assets/
- index.html
- styles.css
- favicon.ico
app папкасида сизнинг компонентларингиз
жойлашади. Бошланғич холда у ерда
App номи билан асосий компонент
бўлади. Кейинчалик биз унга бошқа
компонентларни ҳам қўшамиз.
assets папкасида бизнинг иловамизнинг
турли ресурсларини жойлаштириш мумкин.
Ресурслар деганида расмлар ва унга ўхшаш
нарсалар тушунилади.
index.html файли верстка билан асосий
сайт макетидир. Ушбу версткага компонентлар
алохода усулда кўрсатилган жойларга
уланади.
styles.css файлида сайтнинг умумий CSS
стилларини жойлаштириш мумкин.
favicon.ico файлида сайтингизнинг
фавиконкаси сақланади. Бу сайт номи олдидаги
варақчада кўрсатилади расмдир.
Кейинги дарсларда биз ушбу файл ва папкалар ҳақида батафсил сўзлашамиз.