Angular лойиҳасининг тузилиши
Лойиҳа яратиш буюртмасини бажарилганидан сўнг унинг папкасида маълум файл тузилиши пайдо бўлади. Асосан у ерда фреймворк ишини қўллаб-қувватловчи хизмат файллари бўлади. Ҳозир бизни фақатгина куйидаги папка ва файл қизиктиради:
- /src/
- README.md
src папкасида сиз бутун ишни олиб борасиз.
Бунга батафсил кейинги дарсда тўхталамиз.
README.md файли иловани ишга тушириш бўйича
йўриқномани ўз ичига олади. Одатда уни коллегадан
лойиҳа архиви олинганда ва лойиҳани қандай ишга
туширишни тушунмаганда ишлатадилар. Бундай ҳолда
зарур бўлган терминал буюруқларини шу файлдан
кўриб олиш мумкин.