JavaScript да кўп ўлчовли массивлар
Массив элементлари факат сатрлар ва сонлар эмас, балки массивлар ҳам бўлиши мумкин. Бу ҳолда бизга массивлар массиви ёки кўп ўлчовли массив ҳосил бўлади.
Келтирилган мисолда arr массиви
ўзида учта элементдан иборат бўлиб, улар ўз навбатида
массивлардир:
let arr = [['a', 'b', 'c'], ['d', 'e', 'f'], ['g', 'h', 'i']];
Кўпроқ тушунарли кўринишда қайта ёзайлик:
let arr = [
['a', 'b', 'c'],
['d', 'e', 'f'],
['g', 'h', 'i'],
];
Массивларнинг кидирув даражасига кўра улар икки ўлчовли - массивлар массиви, уч ўлчовли - массивлар массивлари массиви (ва ҳоказо - тўрт ўлчовли, беш ўлчовли ва ҳоказо) бўлиши мумкин.
Юқорида келтирилган массив икки ўлчовлидир, чунки битта массив ичида бошқа кичик массивлар жойлашган ва бу кичик массивларнинг ичида бошқа массивлар мавжуд эмас.
Икки ўлчовли массивдан бирон бир элементни чиқариш учун энди битта жуфт квадрат qavs эмас, балки иккисини ёзиш керак:
let arr = [
['a', 'b', 'c'],
['d', 'e', 'f'],
['g', 'h', 'i'],
];
console.log(arr[0][1]); // 'b' ни чиқаради
console.log(arr[1][2]); // 'f' ни чиқаради
Беррилган массив:
let arr = [
['a', 'b', 'c'],
['d', 'e', 'f'],
['g', 'h', 'i'],
['j', 'k', 'l'],
];
Ундан фойдаланиб, мати
'l', 'e', 'g' ва 'a'
бўлган элементларни чиқаринг.
Беррилган массив:
let arr = [[1, 2], [3, 4], [5, 6]];
Массивнинг ҳар бир элемента мурожаат қилиб, унинг барча элементларининг йиғиндисини топинг.