JavaScript циклаларини амалда ўрганиш
Цикл ёрдамида 1 дан 100 гача бўлган
сонларни ustunini чикаринг.
Цикл ёрдамида 100 дан 1 гача бўлган
сонларни ustunini чикаринг.
Цикл ёрдамида 1 дан 100 гача бўлган
жуфт сонларни ustunini чикаринг.
Цикл ёрдамида массивни 10 та икс билан
tулдиринг.
Цикл ёрдамида массивни 1 дан 10 гача
бўлган сонлар билан тулдиринг.
Сонлардан иборат массив берилган. Цикл ёрдамида
факат нолдан катта ва 10 дан кичик бўлган
элементларни чикаринг.
Сонлардан иборат массив берилган. Цикл ёрдамида
унинг ичида 5 қийматли элемент борлигини
текширинг.
Сонлардан иборат массив берилган. Цикл ёрдамида бу массив элементларининг йиғиндисини топинг.
Сонлардан иборат массив берилган. Цикл ёрдамида бу массив элементлари квадратларининг йиғиндисини топинг.
Сонлардан иборат массив берилган. Унинг элементларининг ўртача арифметигини топинг.
Соннинг факториалини топадиган скрипт ёзинг. Факториал - бу берілган сонгача бўлган барча бутун сонларнинг кўпайтмаси.
Цикл ёрдамида массивни 10 дан 1 гача
бўлган сонлар билан тулдиринг.
Сонлардан иборат массив берилган. Сонлар мусбат ва манфий бўлиши мумкин. Мусбат элементларнинг йиғиндисини топинг.
Сонлардан иборат массив берилган, масалан:
let arr = [10, 20, 30, 50, 235, 3000];
Массивдан факат 1, 2 ёки 5
рақами bilan boshlanadigan сонларни экранга чикаринг.
Сонлардан иборат массив берилган. Бу массив элементларини тескари тартибда чикаринг.
Сонлардан иборат массив берилган. Цикл ёрдамида қиймати ўзнинг массивдаги тартиб рақамига тўғри келадиган барча элементларни экранга чикаринг.
Сонлардан иборат массив берилган. for
цикли ва document.write функциаси
ёрдамида ҳар бир элементни янги сатрда чикаринг.
Бунинг учун br тегидан фойдаланинг.
Сонлардан иборат массив берилган. for
цикли ва document.write функциаси
ёрдамида ҳар бир элементни алохида абзацда чикаринг.
Ҳафта кунлари массивини тузинг. for
цикли ёрдамида барча ҳафта кунларини чикаринг,
дам олиш кунларини қалин қилиб чикаринг.
Ҳафта кунлари массивини тузинг. for
цикли ёрдамида барча ҳафта кунларини чикаринг,
бугунги кунни курсив билан чикаринг.
Бугунги куннинг рақами day ўзгарувчисида
сақлансин.
Қуйидаги ишчилар ва уларнинг маошларидан иборат объект берилган:
let obj = {
employee1: 100,
employee2: 200,
employee3: 300,
employee4: 400,
employee5: 500,
employee6: 600,
employee7: 700,
};
Ҳар бир ишчининг маошини 10% га оширинг.
Олдинги масалани шундай модификация қилингки,
маош факат 400 дан кичик ёки тенг бўлган
ишчиларга оширилсин.
Қуйидаги массивлар берилган:
let arr1 = [1, 2, 3, 4, 5];
let arr2 = [6, 7, 8, 9, 10];
Ушбу массивлар ёрдамида янги объект яратиб, унинг калитларини биринчи массив элементларидан, қийматларини эса иккинчи массив элементларидан қилинг.
Қуйидаги объект берилган:
let obj = {1: 6, 2: 7, 3: 8, 4: 9, 5: 10};
Ушбу объект калитларининг йиғиндисини топинг ва уни қийматлар йиғиндисига бўлинг.
Қуйидаги объект берилган:
let obj = {'a': 1, 'b': 2, 'c': 3, 'd': 4, 'e': 5};
Ушбу объект калитларини бир массива, қийматларини эса иккинчи массива ёзинг.
Қуйидаги объект берилган:
let obj = {
1: 125,
2: 225,
3: 128,
4: 356,
5: 145,
6: 281,
7: 452,
};
Янги массивга қиймати 1 ёки 2
рақами bilan boshlanadigan элементларни ёзинг.
Яъни натижада сизга куйидаги массив хосил бўлади:
[
125,
225,
128,
145,
281,
];
Қуйидаги массив берилган:
let arr = ['a', 'b', 'c', 'd', 'e'];
Ушбу массивдан куйидаги объектни яратинг:
{1: 'a', 2: 'b', 3: 'c', 4: 'd', 5: 'e'};
Қуйидаги массив берилган:
let arr = ['a', 'b', 'c', 'd', 'e'];
Ушбу массивдан куйидаги объектни яратинг:
{'a': 1, 'b': 2, 'c': 3, 'd': 4, 'e': 5};