PhpMyAdmin да таблицалар билан амаллар
PMA да фақат ёзувлар билан эмас, балки таблицалар билан ҳам турли амаллар бажариш мумкин. Масалан, танланган таблицани кўчириш, номини ўзгартириш, нусха олиш ва ўчириш мумкин.
Аввал Operations варақчасини очайлик:
Унда амаллар бажариш учун бўлимлар мавжуд. Улар билан ишлашни қуйида кўриб чиқамиз.
Мисол . Таблицани кўчириш
Таблицани кўчириш учун чапдаги тушма рўйхатда таблица жойлаштириладиган БД номини кўрсатиш керак. Ўнгдаги киритиш майдонига эса кўчирилаётган таблица номини кўрсатамиз:
Мисол . Таблица номини ўзгартириш
Таблицага янги ном бериш учун
Table options бўлимига ўтиш керак.
Ва унда Rename table to киритиш майдонига янги номни бериш керак.
Таблица учун янги ном new_users бўлсин:
Номни ўзгартиришни Go тугмасини босиб тасдиклаш мумкин:
Мисол . Таблицадан нусха олиш
Таблицадан нусха олиш учун Copy table to (database.table)
бўлимига ўтиш керак:
Ушбу бўлимда таблица нусхаси олинадиган БД номини кўрсатамиз. Шунингдек, нусха олишда параметрларни бериш мумкин: фақат структурасини нусха олиш, структураси ва маълумотларини нусха олиш,
фақат маълумотларини нусха олиш. Шунингдек, бўлимда таблицани ўчириш, унга
AUTO_INCREMENT қўшиш ва маълумот турлари учун чекловлар бериш мумкин.
Бундан ташқари, нусха олишда имтиёзларни кўчириш ва ушбу жараён бажарилганидан сўнг
нусха олинган таблицага ўтишни белгилаб қўйиш мумкин. Нусха олиш Go
тугмасини босиб тасдиқланади:
Мисол . Таблицани ўчириш
Таблицани саҳифанинг энг pastки қисмида жойлашган махсус бўлимда ўчириш мумкин. Бунинг учун ўчириш параметри билан иловани танлаш керак:
Амалий вазифалар
Ўз таблицаңизни mysql маълумотлар базасига
кўчиринг.
Таблица номини ўзгартиринг.
Таблицадан нусха олинг.
Таблица нусхасини ўчиринг.