PhpMyAdminда бир нечта ёзувлар билан амаллар
PMA да бир нечта ёзувларни бир вақтда таҳрирлаш, нусхалаш, ўчириш ва экспорт қилиш мумкин. Бунинг учун аввал уларни танлаб олиш керак. Бундай қилишни кўриб чиқайлик.
Фарз қилайлик, бизнинг жадвалимизда бир нечта ёзувлар бор.
Уларнинг ҳаммасини танлаб олиш учун
Check all чекбоксига белги қўйиш керак:
Шундан сўнг жадвалдаги барча ёзувлар танланади:
Танловни бекор қилиш учун Check all чекбоксига
қайта босиш мумкин.
Шунингдек, маълум ёзувларни улар қаршисидаги чекбоксларга белги қўйиб танлаб олиш мумкин:
Мисол . Ёзувларни таҳрирлаш
Бир нечта ёзувни таҳрирлаш учун қаламча расмига босилса бўлади:
Мисол . Ёзувларни нусхалаш
Танланган ёзувларни нусхалаб, ўша жадвалга қайта қўйиш учун куйидаги расмга босилса бўлади:
Мисол . Ёзувларни ўчириш
Бир нечта ёзувни ўчириш учун стоп белгиси туширилган расмга босамиз:
Мисол . Ёзувларни экспорт қилиш
Бaъзан жадвалдан ёзувларни компютерда сақлаб қолиш талаб қилиниши мумкин. Бунинг учун уларни экспорт қилиш керак, куйидаги расмга босилса бўлади:
Шундан сўнг экспорт параметрлари билан саҳифа очилади.
Export method бўлимида
тез экспортни танлаймиз. Бизнинг ёзувларни
.sql форматида сақлаймиз.
Rows бўлимида Dump all rows қийматини
танлаймиз (яъни, барча қatorларни сақлаш):
Охирида Export тугмасини босиш орқали
экспортни тасдиқлаймиз:
Амалий машқлар
Барча ёзувларни танланг ва уларни ўша жадвалга нусхаланг.
Жадвалдаги иккинчи ва охиргидан олдинги ёзувларни танланг. Уларнинг мазмунини таҳрирланг.
Жадвалингиздан биринчи, иккинчи ва охирги ёзувларни экспорт қилинг.