Pythonда функциялар яратиш бўйича маслиҳатлар
- Функциялар номлари феъл бўлиши керак.
- Ҳар бир функция номи ўзи қиладиш ишни аниқ акс эттириши керак.
- Функция фақат ўзининг номида аниқ назарда тутилган ишни бажариши, бошқа ишларни бажариши керак эмас.
- Ҳар бир функция фақат битта ҳарокатни бажариши керак.
- Функциялар ичида ёрдамчи функциялардан фойдаланинг.
-
Функциялар кодини узунлиги
10-15сатрдан ортиқ бўлмаслиги мақсадга мувофиқ. - Узун функцияларни бир неча ёрдамчи функцияларга бўлиб чиқиш яхширок.
-
Функциялар номларида умумқабул қилинган префикслардан фойдаланинг:
show,get,set,calc,create,change,check. -
Агар функция номи икки ёки ундан ортиқ сўзлардан иборат бўлса, у ҳолда уларни бир-биридан пастки чизиқча
_билан ажратиш керак, масалан,get_sum. - Қайталанувчи кодни функцияларга чиқариб юборинг.
Куйидаги кодда қандай камчиликлар борлигини ёзиб, уларни тўғриланг:
def func(num1, num2):
return num1 * num2
Куйидаги кодда қандай камчиликлар борлигини ёзиб, уларни тўғриланг:
def user(name):
return 'bye, ' + name
Куйидаги кодда қандай камчиликлар борлигини ёзиб, уларни тўғриланг:
def get_num(num):
return str(num)
Куйидаги кодда қандай камчиликлар борлигини ёзиб, уларни тўғриланг:
def check(lst):
sum = 0
for el in lst:
if el > 0:
sum += el
if el < 0:
continue
else:
continue
return sum