PHP даги return инструкцияси
Фарз қилайлик, бизда берилган сонинг квадратини экрангa чиқарувчи функция мавжуд:
<?php
function func($num) {
echo $num * $num;
}
func(3); // 9 ни чиқаради
?>
Фарз қилайлик, биз қийматни экранга чиқармасдан, балки ўзгартувчига ёзмоқчимиз, мана шундай:
<?php
$res = func(3); // $res ўзгартувчисида энди 9
?>
Бунга PHP да return деган махсус инструкция мавжуд,
у функция қайтарадиган қийматни кўрсатиш имконини беради.
Қайтаради сўзи орқали функция чақирилиши
ўзгартувчига тенглаштирилганда, ўша ўзгартувчига
ёзиладиган қийматни назарда тутилади.
Хўш, келинг бизнинг функциямизни натижани экранга чиқармайдиган, балки уни ўзгартувчига қайтарадиган қилиб қайта ёзайлик:
<?php
function func($num) {
return $num * $num;
}
?>
Келинг энди функция ишининг натижасини ўзгартувчига ёзайлик:
<?php
$res = func(3);
?>
Маълумотлар ўзгартувчига ёзилганидан сўнг, уларни, масалан, экранга чиқариш мумкин:
<?php
$res = func(3);
echo $res; // 9 ни чиқаради
?>
Ёки аввал бу маълумотларни ўзгартириб кўйиш, сўнгра экранга чиқариш мумкин:
<?php
$res = func(3);
$res = $res + 1;
echo $res; // 10 ни чиқаради
?>
Функция ишининг натижасини ўзгартувчига ёзишдан аввал дарҳол у билан айрим амалларни бажариш мумкин:
<?php
$res = func(3) + 1;
echo $res; // 10 ни чиқаради
?>
Бизнинг функциямизни турли сонлар учун бир неча mарта чақириш мумкин:
<?php
$res = func(2) + func(3);
echo $res; // 13 ни чиқаради
?>
Натижани ўзгартувчига ёзмасдан, дарҳол уни экранга чиқариш мумкин:
<?php
echo func(3); // 9 ни чиқаради
?>
Параметр сифатида сонни қабул қиладиган, ва ўша соннинг
кубини қайтарадиган функция яратинг. Ушбу функция
ёрдамида 3 сонининг кубини топиш ва уни
$res ўзгартувчисига ёзиш.
Яратган функциянгиз ёрдамида 2 ва
3 сонларининг кублари йиғиндисини топиш
ва уни $res ўзгартувчисига ёзиш.