PHPда формлар билан ишлаш асослари
Биз веб-саҳифа фойдаланувчисидан
формлар ёрдамида маълумот олишимиз
mumkin. Формалар form теги,
input теглари
ва submit
тугмалари ёрдамида яратилади:
<form>
<input>
<input>
<input type="submit">
</form>
Ҳар бир форма элементига, унинг маълумотларини биз
PHP скриптида олишни истасак, name атрибути
ёрдамида ном беришимиз керак:
<form>
<input name="test1">
<input name="test2">
<input type="submit">
</form>
action атрибути ёрдамида биз форма
юбориладиган файлни кўрсатамиз:
<form action="/result.php">
<input name="test1">
<input name="test2">
<input type="submit">
</form>
Учта input дан иборат форма яратинг, уларга фойдаланувчининг исми, ёши ва маоши киритилиши мумкин.