Тег form
form теги серверга маълумот юбориш учун
форма яратади, бу ерда маълумотлар PHP тили ёрдамида ишлов берилади.
Шунингдек, форма маълумотлари
JavaScript тили ёрдамида ишлов берилиши мумкин.
Тег input,
textarea,
select,
button,
fieldset теглари учун контейнер вазифасини бажаради.
Кўрсатилган теглар
form теги ичига жойлаштирилиши шарт эмас,
лекин, агар бундай килинмаса,
форманинг серверга юборилиши амалга ошмайди.
Форманинг серверга юборилиши
input теги билан яратилган,
type атрибути submit қийматга эга бўлган тугмани босганда,
ёки button теги билан яратилган тугмани босганда амалга ошади.
Атрибутлар
| Атрибут | Тавсиф |

action |
Формани қаерга юборамиз, сайтнинг (ўзимизники ёки бошқанинг) қай саҳифасига.
Агар бўш қолдирилса - форма жорий саҳифага юборилади. Мажбурий бўлмаган атрибут.
Атрибутда саҳифанинг аник жойига ҳавола кўрсатиш мумкин (# орқали,
a тегидаги каби). Бу ҳолда форма юборилгандан сўнг
браузер action атрибутида кўрсатилган саҳифани кўрсатилган жойда очиб кўрсатади.

method |
Формани юбориш усули, POST ёки GET бўлиши мумкин. Верстальщик буни билиши шарт эмас.
Мажбурий бўлмаган атрибут. Стандарт қиймати GET.

target |
Ҳаволага қай варақда очилишини кўрсатади: янги варақда, жорий варақда ёки фреймда.
Мажбурий бўлмаган атрибут. |
enctype |
Форма маълумотларини кодирлаш усулини аниклайди.
Мажбурий бўлмаган атрибут. Батафсил enctype атрибутига қаранг.

target атрибутининг қийматлари
| Қиймат | Тавсиф |

_blank |
Саҳифа браузернинг янги варағида очилади. |
_self |
Саҳифа браузернинг жорий варағида очилади. |
_parent |
Саҳифа ота-фреймда очилади. |
_top |
Барча фреймларни бекор қилиб, саҳифани браузернинг тўлиқ дарёзасида юклайди. |
Стандарт қиймат: _self.
Форма мисоли

<textarea></textarea>

Шунингдек қаранг

formатрибути,
у форма элементлариниformтегидан ташқарида жойлаштириш имконини беради