PHP да SQLда ёзувлар сонини чеклаш
LIMIT буйруги ёрдамида биз
натижадаги сатрлар сонини чеклашimiz мумкин.
Мисол
Биринчи икки та фойдаланувчини танлаймиз:
<?php
$query = "SELECT * FROM users LIMIT 2";
?>
Мисол
500 маоши бор барча фойдаланувчиларни танлаймиз,
сўнгра LIMIT ёрдамида уларнинг ичидан фақат
биринчи иккитасини оламиз:
<?php
$query = "SELECT * FROM users WHERE salary=500 LIMIT 2";
?>
Мисол
LIMIT ёрдамида натижанинг ўртасидан бир нечта
сатрни танлаш мумкин. Куйидаги мисолда биз
иккинчи сатрдан (сатрлар номери 0 дан бошланади), 5 та сатрни оламиз:
<?php
$query = "SELECT * FROM users LIMIT 1,5";
?>
Мисол
LIMIT буйругини
ORDER BY билан бирга ишлатиш мумкин.
Бунда аввал тартиблаш буйруги ёзилиши,
сўнгра эса - лимит ёзилиши керак.
Куйидаги мисолда биз аввал ёзувларни ёши буйича
ўсуш тартибида тартиблаймиз, сўнгра эса
биринчи 3 тасини оламиз:
<?php
$query = "SELECT * FROM users ORDER BY age LIMIT 3";
?>
Амалий машқлар
Биринчи 4 та фойдаланувчини олинг.
Иккинчи сатрдан бошлаб, 3 та фойдаланувчини олинг.
Фойдаланувчиларни маоши буйича ўсуш тартибида тартибланг
ва тартиблаш натижасидан биринчи 3 та ходимни олинг.
Фойдаланувчиларни маоши буйича камайиш тартибида тартибланг
ва тартиблаш натижасидан биринчи 3 та фойдаланувчини олинг.