PHP хатоликларини чикариш
Агар сиз PHP кодингда хатолик килсангиз,
сервер бу хатоликнинг тавсифини тугри
браузерга чикаради. Хатолик уч турда булади: notice,
warning ва fatal.
Нотислар сизнинг кодингизда бирор нарса тугри бўлмаслиги мумкинлиги хакида изохлардир. Шу билан бирга код ишлайверади. Бирок, яхширок бу хатоликларни эътиборсиз колдирмасдан, уларни тузатишдир.
Ворнинглар бирор нарса тугри бўлмагани хакида огохлантиришлардир. Оддата, бу ҳолда сизнинг кодингиз ишга тушади, лекин сиз хохлагандек ишламайди.
Фаталлар PHP коди бажарилмаган ҳолда юзага келади. Оддата бу сиз томонингиздан киритилган синтактик хатолик билан боглик булади.
Бирок, муаммо мавжуд. Созланма ҳолда нотис ва ворнинглар ўчирилган, ва фаталлар ўрнига сиз оддий оқ экранни кўрасиз. Бу, албатта, кам маълумотли. Келинг барча хатоликларни чикаришни ёнийлик:
<?php
error_reporting(E_ALL);
?>
Баъзан, бирок, бу буйруқ ишламайди (сервернинг созламаларига боғлиқ). Ёрдамга иккинчи буйруқ келади:
<?php
ini_set('display_errors', 'on');
?>
Дарҳол иккисини ёзиш яхширок:
<?php
error_reporting(E_ALL);
ini_set('display_errors', 'on');
?>
Интернетга чикарилган вебсайтда хатоликларни чикариш яхширок ўчириб кўйилади. Бу куйидагича килинади:
<?php
error_reporting(0);
ini_set('display_errors', 'off');
?>