LESSдаги ўзгарувчилар
LESS тили ўзгарувчилардан фойдаланишга имкон беради. Ўзгарувчилар қандайдир маълумотларни сақлаш ва уларни коднинг керакли жойларида ишлатиш мумкин бўлган контейнерлардир.
Ўзгарувчи яратиш учун унинг номини тўпириб,
oldiga @ белгисини қўйамиз.
Сўнг ўзгарувчи номидан кейин икки нуқта қўйиб,
ўшан ўзгарувчининг қийматини кўрсатамиз. Келинг
мисол учун var номли ўзгарувчи яратайлик:
@var: 20px;
Келинг энди бу ўзгарувчидан хосса қиймати сифатида fойдаланамиз:
p {
font-size: @var;
}
Натижада компиляциядан кейин CSSда бизнинг ўзгарувчи ўрнига унинг қиймати қўйилади:
p {
font-size: 20px;
}
Куйидаги кодни компиляция қилиш натижаси қандай бўлишини айтинг:
@color: #000;
p {
color: @color;
}