LESSда математик амалларни бекор қилиш
Баён қилинаётган математик амални LESS томонидан
ҳисоблаш буюруғи сифатида қабул қилинмаслиги керак
бўлган вазиятлар ҳам мавжуд. Масалан, бундай муаммо
CSS функцияси calcда
юзага келади:
div {
width: calc(100% - 10px);
}
Хурсандлигимиз учун, LESS бундай жойларни тўғри ишлов бера олади ва компиляция пайтида ҳисоб- лашни амалга оширмайди.
Аммо, ҳисобланмай қолиши керак бўлган ибора бошқа жойда, масалан, ўзгарувчида жойлашган бўлса, манабундай вазият юзага келади:
@exp: 100% - 10px;
div {
width: calc(@exp);
}
Бундай ҳолда, ўзгарувчига ҳисоблаш натижаси
ёзилади ва calcга ҳисобланган қийматли
ўзгарувчи жунатилади. Бундай бўлишининг олдини
олиш учун, биз ибора ўзгартирилмасдан қолиши
кереклигини аниқ кўрсатишимиз мумкин.
Буни амалга ошириш учун, иборани қошиқ ичга олиб, олдига тилда белгисини қўйиш керак:
@exp: ~'100% - 10px';
div {
width: calc(@exp);
}
Код тўғри ишлаши учун уни тузатинг:
@exp1: ~'80% + 10px';
@exp2: ~'30vh - 10px';
div {
width: calc(@exp1);
margin-top: calc(@exp2);
}