LESS тилига кириш
LESS тили CSS тили устидаги қўшимча имкониятларни қўшадиган ва ишни осонлаштирадиган устки қаватдир.
Техник жиҳатдан LESS препроцессор бўлиб ҳисобланади. Бу сиз LESS тилида код ёзасиз, ва махсус дастур ўша кодни CSS тилига айлантиради, ва айлантириш натижасини сиз HTML файлига улайсиз.
Кодни айлантириш учун махсус дастурлар компиляторлар ишлатилади. Бундай дастурлар жудa кўп ва сиз уларни ўз мазангизга мос танлашингиз мумкин. Бошлаш учун мен сизга куйидаги дастурлардан бирини ишлатишингизни таклиф қиламан: Koala ёки Prepros.
Таклиф этилган дастурлардан бирини ўрнатинг.