Reactдаги бир йўналишли маълумотлар окими
Компонент ўз ҳолатини ёғин компонентларига пропслар кўринишида пастга ташиши мумкин. Бу жараён юқоридан пастга (top-down) ёки бир йўналишли (unidirectional) маълумотлар окими деб аталади. Ҳолат ҳар доим маълум компонентга тегишли бўлиб, ва ушбу ҳолат фақатгина ўша компонентнинг ёғинларига таъсир кўрсата олади.
Юқоридан пастга маълумотлар окимидан ташқари, пастдан юқорига ёки тескари маълумотлар окими ҳам мавжуд. У ёғин компонентларда пайдо бўладиган маълумотларни, масалан, фойдаланувчи томонидан инпутларга киритилган маълумотларни ўз ичига олади. Ушбу маълумотлар окими ёғин компонентнинг пропсларига ўтказилган функцияни чақириш орқали ота-она компонентга ўтказилади.
Олдинги дарслардан Products, Product
ва ProductField компонентларини кўриб чикинг.
Ушбу компонентларда маълумотлар қандай ҳаракатланиши ҳақида сўзланг.