JavaScript дата объектлари ўртасидаги фарқ
Олдинги дарсларда саналар ўртасидаги фарқни
топиш учун биз timestamp форматидан фойдаланган эдик.
Аммо, аслида, JavaScript да бу мажбурий эмас:
Date объекти курсатилган саналарни бир-биридан
айириш мумкин, ва уларнинг айирмаси - миллисекундлардаги фарқ.
Мисол учун 25 май 2015,
12:59:59 дан бошлаб ҳозирги вақтгача ўтган
миллисекундлар сонини чиқарайлик:
let now = new Date();
let date = new Date(2015, 4, 25, 12, 59, 59);
let diff = now - date; // икки дата объектини бир-биридан айирамиз
console.log(diff); // миллисекундлардаги фарқни кўрамиз
1 сентябр 2000 йил ва
15 феврал 2010 йил ўртасидаги
ўтган миллисекундлар сонини экранга чиқаринг.
Олдинги машқни ўзгартиринг, щундайки экранга кунлардаги фарқ чиқарилсин.
Олдинги машқни ўзгартиринг, щундайки экранга ойлардаги фарқ чиқарилсин.
Олдинги машқни ўзгартиринг, щундайки экранга йиллардаги фарқ чиқарилсин.