JavaScript да Date объекти билан ишлаш
Ҳозир биз JavaScript да саналар билан ишлашни
ўрганишни бошлаймиз. Бунинг учун бизга
Date объекти керак бўлади, унинг ёрдамида
JavaScript да турли хил саналар билан амалиётлар
бажариш мумкин.
Сана объекти куйидагича яратилади:
new Date();
Келтирилган объектини бирор ўзгарувчига ёзайлик,
масалан, date ўзгарувчисига:
let date = new Date();
Бажарилган амалиётдан сўнг date ўзгарувчиси
ўзида жорий вақт моментини (сония, дақиқа,
соат ва ҳоказо) сақловчи объектни ифоблайди.
Ушбу объектдан фойдаланиб, махсус методлар ёрдамида биз ўзимизга керак бўлган вақт хусусиятларини олишимиз мумкин, масалан, жорий соатни, жорий кунни ёки жорий ойни.
Масалан, жорий соатни шундай олиш мумкин:
date.getHours(), жорий ойни эса
шундай date.getMonth(). Барча вариантларни ку́ринг:
let date = new Date();
console.log(date.getFullYear()); // йил
console.log(date.getMonth()); // ой
console.log(date.getDate()); // кун
console.log(date.getHours()); // соат
console.log(date.getMinutes()); // дақиқа
console.log(date.getSeconds()); // сония
Эътибор бering, getMonth метеди қайтарадиган ой
нолдан бошланади - январ нол, феврал биринчи ва ҳоказо.
Жорий кунни экранга чиқаринг.
Жорий ойни экранга чиқаринг.
Жорий йилни экранга чиқаринг.