JavaScriptда бўлинманинг қолдиғи
Бир сонни иккинчи сонга бўлгандаги қолдиқни
топиш учун % махсус оператори мавжуд:
alert(10 % 3); // 1 ни кўрсатади
Агар бир сон иккинчи сонга бўлинса - қолдиқ нолга тенг бўлади:
alert(10 % 2); // 0 ни кўрсатади
% операторини, албатта, фақат сонларгагина
эмас, бошқа ўзгарувчиларга ҳам қўллаш мумкин:
let a = 10;
let b = 3;
alert(a % b); // 1 ни кўрсатади
Куйидаги ўзгарувчиларнинг бўлинма қолдиғини топинг:
let a = 13;
let b = 5;