HTTP жавобининг бошланиш сатри
Жавоб сатри HTTP протоколининг версияси, ҳолат коди ва ҳолат изоҳидан иборат бўлиб, улар бўшлиқ билан ажратилган.
status code бўлган ҳолат коди
сўров муваффақиятли бўлганми ёки хатолик
юз берганмилигини кўрсатади. Ушбу код учта
рақамдан иборат. Мисол учун, 200 коди
муваффақиятни, 404 коди эса
клиентга ушбу URL даги саҳифа топилмаганини
кўрсатади.
reason phrase бўлган ҳолат изоҳи
ҳолат кодини тавсифловчи қисқа матндир. У
инсон томонидан ўқиш учун мўлжалган бўлиб,
хабарга ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди ва
majburiy эмас. Масалан, 404 коди учун
изоҳ Not Found бўлади.
HTTP жавобининг бошланиш сатрини муваффақият учун мисол келтирамиз:
HTTP/1.1 200 OK
Энди эса хатолик учун жавоб мисоли:
HTTP/1.1 404 Not Found