HTTP хабарларнинг тузилиши
Шу сабабли, мижоз ва сервер бир-бирларига maxсус тарзда расмланган хабарлар алмашади. Келинг, ушбу хабарларнинг тузилишини кўриб чикайлик.
Ҳар бир HTTP хабар кўрсатилган тартибда uzatiladigan уч қисмдан иборат: бошланғич сатри (starting line), sарлавҳалар (headers) ва хабар танаси (message body).
Техник жиҳатдан бошланғич сатр хабарнинг биринчи сатри бўлиб, сўнгра ҳар бир янги сатрда бирта сарлавҳа жойлашади, сўнгра бўш сатр келади ва ундан сўнг сўров танаси жойлашади.
Бу ерда бошланғич сатр хабарнинг турини аниқлайди, сарлавҳалар хабар танасини, uzatish параметрлари ва бошка маълумотларни xарактералайди, тана эса хабарнинг ўзидаги маълумотларни ўз ичига олади.
Бошланғич сатр ва сарлавҳалар мажбурий элементлар бўлиб, тана эса мажбурий эмас. Бу ерда бошланғич сатрлар сўров ва жавоб учун фарқ қилади.
Кейинги дарсларда биз HTTP хабарнинг ҳар бир қисмини алоҳида таҳлил қиламиз.