Хостинг бошқарув панеллари турлари
Сиз билганингиздек, тўловни амалга оширганингиздан сўнг сизга хостинг бошқарув панели га кириш имконияти берилади. Бу панел ўзига хос дастур бўлиб, у бошқа компания томонидан ишлаб чиқилган - яъни хостерамас. Хостер унга лицензия сотиб олган.
Учта оммабоп панел мавжуд: CPanel, ISPManager ва Plesk. Сизнинг хостингингизда эса эҳтимол уларнинг бири ўрнатилган бўлади.
Бу панеллар - пулли. Ҳатто тўлов обуна асосида - ҳар ой. Лекин виртуал хостинг ҳолатида панел учун тўловни хостер амалга оширади, хақ эса аллақачон сизнинг тарифингизга киритилган.
Лекин бу шарт эмас. Баъзи хостинглар мавжудки, масалан, уларда CPanel панели ўрнатилган, қўшимча (ҳар ойлик!) тўлов эвазига сиз, масалан, ISPManager-ни ўрнатишингiz мумкин. Бундай имконият, оддата, сизга керак эмас. Бу хостер томонидан пул тўлаш учун кичик ҳийла. Эҳтиёт бўлинг!
Хостингнинг шахсий кабинети билан хостинг бошқарув панели ўртасида қандай фарқ бор?
Учта оммабоп хостинг бошқарув панелини номлаб беринг.