Файлни команд сатри ёрдамида кўчириш
mv командаси файлни кўчиришни бажаради.
Биринчи параметр сифатида у файлнинг эски йўлини
қабул қилади, иккинчи параметр сифатида эса янги йўлни:
mv aaa/dddd.txt bbb/dddd.txt
Бу командани нафақат кўчириш учун, балки файлларнинг номини ўзгартириш учун ҳам ишлатиш мумкин:
mv aaa/dddd.txt aaaa/ssss.txt
Мос команда ёрдамида
copy.text файлининг номини file.txt деб ўзгартиринг.
Мос команда ёрдамида
file.txt файлини dir папкасига кўчиринг.