Команд сатри орқали папкалар бўйлаб ўтиш
Аввал папкалар бўйлаб ўтишни бажаришни ўрганамиз.
Буни cd командаси бажаради.
Фарз қилайлик, терминалимизнинг ишчи папкаси
xxx папкаси бўлсин. Келинг, унинг ичидаги
aaa папкасига ўтамиз:
cd aaa
Энди aaa ичидаги zzz папкасига ўтамиз:
cd zzz
Агар папка номи сифатида икки нуқта кўрсатилса, бир папка юқорига чиқиш амалга оширилади:
cd ..
Яна бир даража юқори чиқайлик:
cd ..
Файл номи сифатидаги нуқта жорий каталогни англатади. Кейинги мисолда биз ўрнимимизда қоламиз:
cd .
Кейинги команда олдинги каталогга ўтишни амалга оширади:
cd-
Йўл сифатида фақат каталог номинигина эмас, балки унга йўлни ҳам кўрсатиш мумкин:
cd aaa/zzz
Каталог излашни бир даража юқори чиқиш орқали бошлаш мумкин.
Масалан, aaa папкасида бўлганимизда
bbb/kkk папкасига ўтишни истаймиз.
Бунга эришиш учун аввал бир даража юқори -
xxx папкасига чиқишимиз кераклиги аён.
Бу куйидаги тарзда амалга оширилиши мумкин:
cd ../bbb/kkk
Юқорига хохлаганча даражаларга чиқиш мумкин:
cd ../../bbb/kkk
Мос команда ёрдамида олдинги тапшириқда яратилган
dir папкасига ўтинг.
Мос команда ёрдамида орқага test папкасига чиқинг.