Gulpда вазифа яратиш
Gulpни ишлатиш учун лойиханинг асосий папкасида
жойлашувчи махсус файл gulpfile.js
зарур. Бу файлда Gulp учун вазифалар жойлашади.
Бу вазифалар JavaScript функцияларидан иборат.
Ишни бошлаш учун синов вазифаси яратайлик. Аввал кўрсатилган файлни яратиб, унга библиотекани улаймиз:
let gulp = require('gulp');
Биринчи вазифамиз билан функция яратиб, уни экспорт қилайлик:
let gulp = require('gulp');
function task(cb) {
console.log('my first task completed!');
cb(); // махсус коллбэк, у ҳақида кейинроқ
}
exports.default = task;
Вазифани ишга тушириш учун, лойиха папкасида турган ҳолда, команда сатрида куйидаги командани бажарамиз:
gulp
Консолга ҳозирги вактни чиқарувчи вазифа яратинг. Бу вазифани команда сатри орқали ишга туширинг.
cb ни тушунтириш
Сиз аниқ қайд қилган бўларсизки, вазифа функциясига параметр сифатида функция-коллбэк киритилади, уни вазифа охирида чақириш керак:
function task(cb) {
console.log('my first task');
cb(); // коллбэкни чақирамиз
}
Бу Gulpга вазифа тугагани ҳақида хабар бериш ва кейинги вазифага ўтиш учун қилинади.
Буни чуқур тушунишга ҳожат йўқ - фақат охирида коллбэкни чақиринг. Кейинги дарсларда, бизнинг вазифамиз return орқали бирор нарса қайтарганида, коллбэкни чақириш зарур бўлмайди.