Сервер томони
Сервер томони - сервер томонида бажариладиган барча дастурлар ва амалиётлар, улар мижоз ёки фойдаланувчининг сўрови бўйича маълумотларни юборади.
Сервер томонидаги иловаларни дастурлаш учун максус мўлжалланган тиллар мавжуд масалан PHP, Python, NodeJS.
Сўнгги пайтларда энг оммабоп веб-серверлар:
- Apache турли операцион тизимларда ишлайдиган дастурiy таъминотдир. Apache архитектураси ядро ва модуллардан таркиб топган, улар сервернинг функционаллиги бўлиб, ҳар бир сўров бўйича бажарилади. Шунингдек, модулларни динамик контентни бошқариш ёки HTTP-сўровларни қайта ишлаш учун қўшимча конфигурациялаш мумкин. Илгари Apache энг оммабоп веб-сервер бўлган, аммо трафик даражасининг orthishi билан ушбу веб-серверни созлаш иши жуда мураккаблашди.
- Nginx Apache-нинг асосий камчиликларини бартараф этиш эҳтиёжи билан кейинрок пайдо бўлди. Nginx-даги ҳар бир иш жараёни бир вақтнинг ўзида минглаб HTTP-уланишларни қайта ишлашни таъминлайди. Шу сабабдан ушбу веб-сервер катта ва ўзгариб турадиган маълумотлар юкланмасида барқарор ишлашни таъминлайди.
Қуйидагиларни ҳам кўринг
-
Манба маълумотлар,
улар маълумотларнинг жойлашувидир -
қўлланма дастур браузер,
у веб-сайтлар билан ўзаро алока қилиш учун ишлатилади -
дастурлар мажмуаси ДАСТУРИЙ ТАЪМИНОТ,
у иловаларнинг ишлашини таъминлайди -
дастурлар мажмуаси ОПЕРАЦИОН ТИЗИМ,
у компютер тизимларини бошқаришни таъминлайди