Python vazifa to'plami 5.3 Darajasi
Фойдаланувчидан консол орқали иккита бутун сон киритишни сўранг. Рўйхатни минимал киритилган сондан максимал киритилган сонгача бутун сонлар билан тўлдиринг.
Фойдаланувчидан йил-ой-кун форматида сана киритишни сўранг. Ушбу санага мос келувчи ҳафта кунини аниқланг.
Фойдаланувчидан йил киритишни сўранг. Ушбу йил кабиса йили ёки йўқлигини аниқланг.
Куйидаги сатрни ҳосил қиладиган дастурни ёзинг:
'54321'
Бирор рўйхат берилган, масалан, куйидагича:
[1, 2, 3, 4, 5, 6]
Ушбу рўйхат элементларининг juftlarini алмаштиринг:
[2, 1, 4, 3, 6, 5]