Python да исмий параметрларни луғат шаклида чиқариш
Функцияларга бериладиган исмий параметрларни
луғат шаклида чоп этиш мумкин. Бу **
белгиси ва kvargs ўзгарувчиси ёрдамида
бажарилади. Келинг, жуда оддий иккита исмий
параметрни консолга чиқарувчи функцияни
эълон қилайлик:
def func(**kvargs):
print(kvargs)
func(num1=1, num2=2)
Кодни ишга туширish натижаси:
{'num1': 1, 'num2': 2}
1 дан 7 гача рақамларни параметр
сифатида қабул қилувчи функция яратинг. Ушбу
параметрларга ҳафта кунлари номини беринг ва
уларни луғат шаклида чиқаринг.
Фойдаланувчилар ёшини исмий параметрлар шаклида қабул қилувчи ва уларни луғат шаклида чиқарувчи функция яратинг.