Pythonда виртуал муҳитга библиотекани ўрнатиш
Бизнинг виртуал муҳитимизга библиотекани ўрнатишдан олдин, қайси пакетлар ўрнатилганини текшириб кўрайлик:
pip list
Буйруқни бажарилганидан сўнг консолга лойиҳамизнинг жуда кичик пакетлар руйхати чиқади:
Package Version
---------- -------
pip 24.0
setuptools 63.2.0
Энди лойиҳамизга numpy библиотекасини ўрнатайлик:
pip install numpy
Библиотека муваффақиятли ўрнатилганидан сўнг куйидаги хабар чиқади:
Successfully installed numpy-1.26.4
Numpy ўрнатилганидан сўнг бизнинг лойиҳамизни фақат виртуал муҳит активлаштирилган холда ишга тушириш керак, чунки библиотека фақат шу муҳитда мавжуд. Агар виртуал муҳит ўчирилиб, лойиҳа oddiy терминалда ишга туширилса, бизда numpy библиотекаси боʻлмайди, чунки у фақат виртуал муҳитда мавжуд.
Ўз виртуал муҳитингизга tabulate библиотекасини ўрнатинг.
Ўз виртуал муҳитингизга jsonobject библиотекасини ўрнатинг.