Python даги рўйхатларни тузиш
Рўйхатларни тузиш келажақдаги рўйхатнинг ҳар бир элементига белгиланган ифодани қўллаш орқали рўйхатлар яратиш имконини беради. Шунингдек, тузишлар ёрдамида элементларни белгиланган шартларга кўра филтрлаш мумкин.
Тузишда бошланғич рўйхат элементларига қўлланадиган ифода ёзилади. for...in констукциясида элемент номи ва ундан янги рўйхат яратиладиган бошланғич рўйхат (итерация қилинувчи объект) белгиланади:
list = [expression for element in iter]
Келинг lst ўзгарувчисини эълон қилайлик. Унинг учун i рўйхат элементи 1 дан 10 гача бўлган диапозонда яратилиши кераклигини ѕзаймиз. Сўнгра олинган рўйхатни консолга чиқарамиз:
lst = [i for i in range(1, 10)]
print(lst)
Код ишга туширилганидан сўнг янги рўйхат қайтарилади:
[1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9]
Тузиш ёрдамида қуйидаги рўйхатни яратинг:
[1, 2, 3, 4, 5]
Тузиш ёрдамида қуйидаги рўйхатни яратинг:
[5, 4, 3, 2, 1]