Pythonда рўйхатни қамрашда шартлар
Агар қамрашда шарт белгилаш зарур бўлса, унда унинг итерацияланувчи объект (рўйхат, сонлар диапозони)дан ўнг томонида кўрсатилиши лозим:
list = [expression for element in iter if condition]
Рўйхат яратишда унинг элементлари учун
қўшимча шартлар белгилаш мумкин.
Келинг, 1 дан 10 гача бўлган диапозондан
фақат жуфт элементлар рўйхатга кириши
учун шарт язайлик:
lst = [i for i in range(1, 10) if i % 2 == 0]
print(lst)
Код ишга туширилганидан сўнг жуфт элементлардан иборат янги рўйхат чиқади:
[2, 4, 6, 8]
Қамраш ёрдамида фақат тоқ элементлардан иборат рўйхат яратинг:
[1, 3, 5, 7, 9]
Рўйхат берилган:
lst = [-6, -3, -1, 0, 2, 4]
Қамраш ёрдамида ундан фақат мусбат сонлар (нольни ҳам ҳисобга олган ҳолда)дан иборат янги рўйхат яратинг.