Python да кўп ўлчовли рўйхатларни тўлдириш
Цикллар ёрдамида кўп ўлчовли рўйхатларни элементлар билан тўлдириш мумкин.
Куйидаги ики ўлчовли рўйхатни олиш керак бўлсин:
[
[1, 2, 3],
[1, 2, 3],
]
Берилган вазифани иккита ички циклдан фойдаланиб ечамиз. Ташқи цикл қисм рўйхатларни яратади, ички цикл эса бу қисм рўйхатларни рақамлар билан тўлдиради:
lst = []
for i in range(0, 2):
sub_lst = [] # қисм рўйхатни яратамиз
for j in range(1, 4):
sub_lst.append(j) # қисм рўйхатни рақамлар билан тўлдирамиз
lst.append(sub_lst)
Цикллар ёрдамида рўйхатни куйидаги маълумотлар билан тўлдиринг:
[
[1, 2, 3],
[1, 2, 3],
[1, 2, 3],
]
Иккита рўйхат берилган:
lst1 = []
lst2 = ['a', 'b', 'c']
Цикллар ёрдамида биринчи рўйхатни иккинчи рўйхат элементлари билан шундай тўлдирингки, куйидаги натижа олинсин:
[
['a', 'b', 'c'],
['a', 'b', 'c'],
]