Python версиясини текшириш
Ўрнатишдан сўнг биз Python версиясини текширишимиз мумкин. Бунинг учун терминалда куйидаги буйруқни ишга туширамиз:
python --version
Ўрнатилган Python версиясини билиш жуда
мухим. Ҳозирги вактда Python-нинг иккита
асосий версияси мавжуд 2 ва Python
3. Аммо Python 2-нинг охирги версияси
эскириб қолган ва энди қўллаб-қувватланмайди.
Бу унда хатолар тузатилмайди ва янгиланмалар
чиқарилмайди, деганидир. Фақат Python
3.0 ва ундан юқори версияларгина
актуалдир. Ушбу ўқув қўлланмадаги барча
дарсликлар айнан шу версия учун тайёрланган.
Ўз Python версиянгнизни билинг.