PHP да регуляр ифодалардаги махсус символлар рўйхати
Агар оддий символни экранласак - ҳеч нарса бўлмайди - у ўзини англатаверади. Истисно - рақамлар, уларни экранлаб бўлмайди.
Кўпинча шубҳа тугилади, мана шу символ махсусми ёки йўқми. Бaъзилар ҳамма шубҳали символларни кетма-кет экранлашгача боради. Бирок, бу ёмон амалиётдир (регуляр ифодани тескари слэшлар билан лойқадир).
Махсус символлар: $ ^ . * + ? \
/ {} [] () |
Махсус символлар эмас: @ : , ' " ;
- _ = < > % # ~ ` & !
Берилган сатр:
<?php
$str = 'a.a aba aea';
?>
'a.a' сатрни топадиган, бошқаларни олмайдиган
регуляр ифода ёзинг.
Берилган сатр:
<?php
$str = '2+3 223 2223';
?>
'2+3' сатрни топадиган, бошқаларни олмайдиган
регуляр ифода ёзинг.
Берилган сатр:
<?php
$str = '23 2+3 2++3 2+++3 345 567';
?>
'2+3', '2++3', '2+++3'
сатрларни топадиган, бошқаларни олмайдиган
регуляр ифода ёзинг (+ исталганча бўлиши мумкин).
Берилган сатр:
<?php
$str = '23 2+3 2++3 2+++3 445 677';
?>
'23', '2+3', '2++3',
'2+++3' сатрларни топадиган, бошқаларни олмайдиган
регуляр ифода ёзинг.
Берилган сатр:
<?php
$str = '*+ *q+ *qq+ *qqq+ *qqq qqq+';
?>
'*q+', '*qq+', '*qqq+'
сатрларни топадиган, бошқаларни олмайдиган
регуляр ифода ёзинг.
Берилган сатр:
<?php
$str = '[abc] {abc} abc (abc) [abc]';
?>
Квадрат қавс ичидаги сатрларни топиб, уларни
'!' билан алмаштирадиган регуляр ифода ёзинг.