PHP даги квадрат қавс ичидаги махсус символлар
[] ичидаги махсус символлар оддий символларга
айланади. Бу уларни орқага чизиқ билан экранлаш
шарт эмаслигини англатади.
Мисол
Ушбу мисолда қидириш намунаси шундай кўринади:
икслар ўртасида ҳар қандай 'a', 'b',
'c' ҳарфлари, ёки нуқта:
<?php
$str = 'xax xbx xcx xdx x.x x@x';
$res = preg_replace('#x[abc.]x#', '!', $str);
?>
Натижада ўзгарувчига куйидагилар ёзилади:
'! ! ! xdx ! x@x'
Мисол
Ушбу мисолда қидириш намунаси шундай кўринади: икслар ўртасида ҳар қандай кичик лотин ҳарфи ёки нуқта:
<?php
$str = 'xax xbx xcx x@x';
$res = preg_replace('#x[a-z.]x#', '!', $str);
?>
Натижада ўзгарувчига куйидагилар ёзилади:
'! ! ! x@x'
Амалий машқлар
Берилган сатр:
<?php
$str = 'aba aea aca aza axa a.a a+a a*a';
?>
'a.a', 'a+a', 'a*a'
сатрларини топадиган, аммо бошқаларига тегмайдиган
регуляр ифодани ёзинг.
Берилган сатр:
<?php
$str = 'xaz x.z x3z x@z x$z xrz';
?>
Намуна буйича сатрларни топадиган регуляр ифодани ёзинг:
'x' ҳарфи, кейин НУҚТА ЭМАС,
@ ЭМАС, ва $ ЭМАС, ва ниҳоят 'z' ҳарфи.