PHP да кўп ўлчовли массивлар
Массив элементлари фақат сатрлар
ва сонлар эмас, балки массивлар ҳам бўлиши мумкин. Бу ҳолда
bizda массивлар массиви ёки кўп ўлчовли
массив ҳосил бўлади. Куйидаги мисолда $arr массиви
ўзида учта элементдан иборат бўлиб, ўз навбатида
массивлардир:
<?php
$arr = [['a', 'b', 'c'], ['d', 'e', 'f'], ['g', 'h', 'i']];
?>
Уни янада тушунарлирок қилиб ѕзамиз:
<?php
$arr = [
['a', 'b', 'c'],
['d', 'e', 'f'],
['g', 'h', 'i'],
];
?>
Массивларнинг кидирилиш даражасига кўра икки ўлчовли - массивлар массиви, уч ўлчовли - массивлар массивлари массиви (ва ҳоказо - тўрт ўлчовли, беш ўлчовли ва ҳ.к).
Юқорида келтирилган массив икки ўлчовлидир, чунки битта массив ичида бошқа кичик массивлар жойлашган ва бу кичик массивларнинг ичида бошқа массивлар йўқ. Икки ўлчовли массивдан бирон элементни чиқариш учун энди бит жуфт квадрат қавс эмас, балки икки жуфт ёзиш керак:
<?php
$arr = [
['a', 'b', 'c'],
['d', 'e', 'f'],
['g', 'h', 'i'],
];
echo $arr[0][1]; // чиқади 'b'
echo $arr[1][2]; // чиқади 'f'
?>
Куйидаги массив берилган:
<?php
$arr = [
['a', 'b', 'c'],
['d', 'e', 'f'],
['g', 'h', 'i'],
['j', 'k', 'l'],
];
?>
Ундан фойдаланиб, матнлари
'l', 'e', 'g' ва 'a' бўлган элементларни чиқаринг.
Куйидаги массив берилган:
<?php
$arr = [[1, 2], [3, 4], [5, 6]];
?>
Унинг барча элементлари йиғиндисини топинг.