PHP да функциялари параметрлари
Функцияни чақирганда биз унинг номи ва бўш думба қавсларни ёзамиз:
<?php
func();
?>
Аслида думба қавслар бўш бўлиши шарт эмас - уларга биз параметрлар ўтказа оламиз.
Фарз қилайлик, масалан, биз параметр сифатида рақам қабул қиладиган ва экранга шу рақамнинг квадратини чиқарувчи функция ясамоқчимиз.
Энди биз функциямизни қандай чақирамиз: биз функция номини, думба қавсларни, ва уларнинг ичида - биз квадратини олмоқчи бўлган рақамни ёзамиз.
Масалан, шу тарзда биз 2 рақамининг
квадратини оламиз:
<?php
func(2); // 4 ни чиқаради
?>
Ва шу тарзда - 3 рақамининг квадратини:
<?php
func(3); // 9 ни чиқаради
?>
Келинг энди биз функциямизнинг амалга оширилишини ѕзайлик.
Биз биламизки, функция параметр сифатида рақам қабул қилиши керак. Демак, функцияни аниклашда думба қавсларда биз ўтизилган рақам тушадиган қандайдир ўзгарувчини ёзишимиз керак.
Ўзгарувчи номи исталган бўлиши мумкин, масалан,
уни $num деб атайлик:
<?php
function func($num) {
}
?>
Бу $num ўзгарувчисига функцияни чақирганда
думба қавсларда кўрсатилган рақам тушади:
<?php
func(2); // $num ўзгарувчисига 2 рақами тушади
func(3); // $num ўзгарувчисига 3 рақами тушади
?>
Келинг энди биз функциямиз ўтизилган рақамнинг
квадратини чиқарадиган қилайлик. Бунинг учун
$num ўзгарувчисини ўзига кўпайтирамиз ва
экранга чиқарамиз:
<?php
function func($num) {
echo $num * $num;
}
?>
Функция ишини турли рақамлар билан чақириб текширамиз:
<?php
function func($num) {
echo $num * $num;
}
func(2); // 4 ни чиқаради
func(3); // 9 ни чиқаради
?>
Параметри рақам қабул қиладиган ва экранга шу рақамнинг кубини чиқарувчи функция ясангиз.
Параметри рақам қабул қиладиган ва ушбу рақам
мусбатми ёки манфийлигини текширувчи функция ясангиз.
Биринчи ҳолатда функция экранга '+++'
матнини чиқарсин, иккинчисида эса '---'.